Асосий воситалар: Tан олиш

   Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”га асосан асосий воситаларнинг актив сифатида тан олиш мезонларини белгилаш ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш пайтини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

  Авваламбор шуни таъкидлаш зарурки, бухгалтерия ҳисобида бирор бир ускунани, бинони, товар-моддий захирасини ёки ҳуқуқни актив сифатида тан олиш учун қуйидаги иккита мезонга жавоб бериши лозим:

Давомини ўқиш »

 

Бухгалтерия ҳисобининг айби муаммони яққол очиб берганидами?

Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2017 йил 25 июлдаги 30-сонида (рус тилидаги) ҳамда 1 августдаги 31-сонида (ўзбек тилидаги) “Norma online” эксперти Музаффар Мирзаганиевнинг “Бозор курси бўйича конвертация қилиш импорт қилувчи учун қандай оқибатларга олиб келади” номли мақоласида кўтарилган масала ҳақиқатдан ҳам долзарб ҳисобланади. Бизни мақолага фикр билдиришимизга мажбур қилган жиҳат бу – масаланинг ечимидир. Муаллиф мақолада кўтарилган масалани ечими сифатида бухгалтерия ҳисобининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишни таклиф этган. Давомини ўқиш »

 

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (21-сонли БҲМС) ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги 47-сон «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи билан 21-сон БҲМСга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Буйруқ рус тилида қабул қилинган.

 

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1 ва 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

 

Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди ҳамда ушбу буйруқ лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси бўлимига жойлаштирилди.

 

Якка тартибдаги тадбиркорга товар моддий-захираларини беришда ишончнома талаб қилиш зарурми?

        Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 134-моддасида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ўрнатилган. Кўриниб турибдики, ишончнома ишонч билдирувчининг бошқа шахс олидаги вакилига ваколат берилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун берилади.

Давомини ўқиш »

 

Совға сертификати

      Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг (рус тилидаги) 2016 йил 27 сентябрдаги 39-сонида “Совға сертификатлари: тайёрлаш, ҳисобга олиш ва реализация қилиш” номли мақола чиқди. Мақолада совға сертификатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва реализация қилиш тартиби тўлиқ ёритишга харакат қилинган.
Бироқ, биз бу борада бошқача фикрга эгамиз. Давомини ўқиш »

 

Бухгалтерия ҳисоби қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

       Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 2 июндаги 44-сон буйруғи билан Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2086, 2010 йил 15 март) ўзгартиришлар киритилди. Давомини ўқиш »

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

 

Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларларда устав капиталини ошириш масалалари

     “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.

Давомини ўқиш »