Бухгалтерия ҳисоби қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

       Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 2 июндаги 44-сон буйруғи билан Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2086, 2010 йил 15 март) ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 22 июнда 2086-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

         Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 63-сон буйруғи билан Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низомга (рўйхат рақами 1245, 2003 йил 27 май) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 1245-2-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

         Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 64-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 1299-2-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

         Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 65-сон буйруғи билан Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосга(рўйхат рақами 475, 1998 йил 14 август) ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 475-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

        Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 66-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) “Номоддий активлар”га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 1485-3-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 2 июндаги 67-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) “Товар-моддий захиралар”га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 1595-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 2 июндаги 68-сон буйруғи билан Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1539, 2006 йил 14 январь) ўзгартириш киритилди.
Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 9 сентябрда 1539-2-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

     Юқорида санаб ўтилган қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳририга ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш мақсадида киритилди.

 

Обсуждение закрыто.