Ишлаб чиқариш тўхтатилганда харажатларни ҳисобга олиш масаласи

Амалиётда хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулотга талабнинг мавсумийлиги, бозор конъюнктурасининг ўзгариши натижасида ишлаб чиқариш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ҳолатлари юз бериши мумкин. Ушбу вазиятда ишлаб чиқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, хусусан, ушбу ишлаб чиқариш билан боғлиқ иш ҳақи, асосий воситаларга амортизация харажатлари тўхтатилмайди. Чунки ишлаб чиқариш жараёни тўхтагани билан ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча ишчи ходимларни ишдан бўшатилмайди ва бу ишчиларга уларни сақлаб туриш учун ҳеч бўлмаганда минимал даража бўлса ҳам иш ҳақи ҳисобланади, шунингдек, ушбу ишлаб чиқариш билан боғлиқ амотизация харажатлари ҳам амалга оширилади. Давомини ўқиш »

 

Автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби

Ҳозирги кунда ахборот технологиясининг жадал ривожланиши даврига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ахборот технологиясининг ишлаб чиқариш жараёнида жорий этиш ҳам юқори самарага эга бўлмоқда. Худди шу каби бухгалтерия ҳисобини ахборот технологиялари орқали юритиш ҳам юқори самара бериши ҳеч кимга сир эмас. Бу борада, мамлакатамизда етарлича амалий тажриба орттирилган. Масалан, 1С:Бухгалтерия дастурий таъминотини миллий қонунчилигимизга мослаштирилиши ёки 1UZ, BEM дастурий таъминотларининг ишлаб чиқилиши бунга яққол мисол бўла олади. Бундан ташқари, бизнинг фикримизча, ҳар бир хўжалик юритувчи шахс ўз фаолияти хусусиятидан, салоҳиятидан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобини юритиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиши ёки фақатгина ўзи фойдаланадиган дастурий таъминот сотиб олиши мумкин. Ушбу ҳолатда савол туғилади. Бухгалтерия ҳисобини ахборот технологиялари асосида юритишда бухгалтерия ҳисоби қонунчилиги нуқтаи назаридан қандай талаблар ва чегаралар қўйилган?

Давомини ўқиш »

 

Соф фойдани тақсимлаш масаласи

Ушбу мақолада Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2015 йил 24 февралдаги 8 (1072)-сонида берилган савол-жавобга www.bhms.uz сайтининг муносабати билдирилади. Савол қуйидагича берилган:
Корхонамиз савдо фаолияти билан шуғулланувчи акциядорлик жамияти. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлик жамияти тасарруфидаги шўъба ва унитар корхоналарининг тақсимланмаган фойдасини қуйидагича тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди: Давомини ўқиш »

 

Дивиденд ҳисоблаш масалалари

Амалиётда дивиденд ҳисоблаш борасида кўплаб ноаниқликлар, тўғрироғи, тушунмовчиликлар дуч келади.

Давомини ўқиш »

 

Қадрли устоз ва мураббийлар!

Сизларни умумхалқ байрами– Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, бахту саодат, эзгу ишларингизда янгидан-янги ютуқ ва омадлар ҳамда мустақил Ўзбекистонимизнинг барқарор ривожланишида етук мутахассис кадрлар, профессионалларни етказиш каби заҳматли меҳнатларингизда сизларга куч-қувват тилаймиз.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжати

Савол: Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ҳом ашёлар ҳар куни етказиб берилади. Бу хом ашёларни биз хар куни ихтиёрий қабул қилинган шаклдаги ҳужжатда қайд қилиб борилади ва етказиб берувчи томонидан имзоланиб борилади. Ой охирида ушбу ҳужжат асосида етказиб берувчи ҳисобварақ-фактура ёзилади. Ушбу ихтиёрий қабул қилинган шаклдаги ҳужжат бирламчи ҳужжат ҳисобланадими?

Давомини ўқиш »

 

Қарзни бошқа шахсга ўтказиш ва қарзни ҳисобдан чиқариш

Савол: Бизнинг корхонамиз (шартли “А” корхона) бошқа корхонадан (шартли “Б” корхона) қарздорлиги мавжуд. Бизнинг корхонамизнинг ҳозирги кунда имконияти йўқлиги сабабли учинчи корхона (шартли “В” корхона) бизнинг қарзимиз учун тўғридан-тўғри “Б” корхонага қайтармаслик шарти билан (моддий ёрдам) пул тўлаб берса, ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Давомини ўқиш »

 

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилди.

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг номини мувофиқлаштириш ҳамда Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ўзгартириш киритилди.
Қарорнинг тўлиқ матни.

 

20-сонли БҲМСга ўзгартириш киритилди.

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) “Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби”даги ушбу ҳужжатга ҳавола ўзгартирилди.
Буйруқнинг тўлиқ матни.

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритилмоқда.

«»Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Давомини ўқиш »