Ойлик архив Апрель, 2017

Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди ҳамда ушбу буйруқ лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси бўлимига жойлаштирилди.

 

Якка тартибдаги тадбиркорга товар моддий-захираларини беришда ишончнома талаб қилиш зарурми?

        Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 134-моддасида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ўрнатилган. Кўриниб турибдики, ишончнома ишонч билдирувчининг бошқа шахс олидаги вакилига ваколат берилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун берилади.