Бошланғич ҳисоб ҳужжати

Савол: Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ҳом ашёлар ҳар куни етказиб берилади. Бу хом ашёларни биз хар куни ихтиёрий қабул қилинган шаклдаги ҳужжатда қайд қилиб борилади ва етказиб берувчи томонидан имзоланиб борилади. Ой охирида ушбу ҳужжат асосида етказиб берувчи ҳисобварақ-фактура ёзилади. Ушбу ихтиёрий қабул қилинган шаклдаги ҳужжат бирламчи ҳужжат ҳисобланадими?

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига ва Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низомга асосан тузилган барча ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади.
Бунга кўра, бошланғич ҳисоб ҳужжатларида қуйидаги мажбурий реквизитлари мавжуд бўлиши лозим:
корхонанинг (муассасанинг) номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида);
масъул шахсларнинг шахсий имзолари.

 

Обсуждение закрыто.