Сайт ҳақида

Сайтимизда Сиз Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисида бошқа қонун ҳужжатларни қўллаш бўйича зарур маълумотлар олишингиз мумкин.
Сайтда бухгалтерия ҳисобининг барча объектлари бўйича ҳуқуқий асослар тақдим этилган: асосий воситалар ҳисоби, номоддий активлар ҳисоби, ижара ҳисоби, дебиторлик қарзлари ҳисоби, мажбуриятлар ҳисоби, пул маблағлари ҳисоби, ТМЗ ҳисоби, ишлаб чиқариш харажатлар ҳисоби, молиявий қўйилмалар ҳисоби, хусусий капитал ҳисоби, валюта операциялари ҳисоби, солиқ имтиёзлари ҳисоби, молиявий натижалар ҳисоби, молиявий ҳисобот ва бошқалар.
Шунингдек, сайтда бухгалтерия ҳисобининг барча объектлари ҳисобининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Умид қиламизки, барча сайт фойдаланувчилари сайтда ўзлари учун зарур маълумотларни топа оладилар.
Агарда сайтимиз саҳифаларида Сизга зарур маълумотларни топа олмасангиз ёки топилган маълумотлар етарли бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисида бошқа қонун ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишга доир ҳоҳлаган саволларга жавоб беришга тайёрмиз. Бунинг учун, Контактлар саҳифасида кўрсатилган манзил бўйича саволларингизни жўнатишингиз мумкин.
Сайтимиз материалларидан олий ўқув юртлари талабалари ҳам бухгалгалтерия ҳисоби бўйича ҳоҳлаган мавзуда рефератлар, курс ишлари ва битирув малакавий ишларини тайёрлашда фойдаланишлари мумкин.

 

Обсуждение закрыто.