Қайтариладиган лизинг

Қайтариладиган лизинг лизингга олувчида қандай акс эттирилади? (лизинг объекти бино)

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида лизинг унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этадиган қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Демак, лизингга олувчи аввал мавжуд асосий воситасини лизингга берувчига сотиб, кейин уни ўзи лизингга олади.
Асосий воситани сотиш билан боғлиқ операция Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида Низомнинг (рўй.рақами 1401-сон, 2004 йил 29 август) 27-бандига асосан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Сўнгра ушбу асосий воситани лизингга олиш билан боғлиқ операцияларни Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида Низомнинг (рўй.рақами 1961-сон, 2009 йил 1 июн) 21-бандига асосан лизинга олувчининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

 

Обсуждение закрыто.