Асосий воситаларни қайта баҳолаш

Кичик корхона асосий воситаларини 2013 йил 1 январь ҳолатига қайта баҳолади. Кейинги қайта баҳолаш қачон ўтказилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандида ва 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 2-бандида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун асосий воситаларни мажбурий қайта баҳолаш ҳар уч йилда бир марта ўтказилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра, бу ҳолатда кейинги мажбурий қайта баҳолаш 2016 йил 1 январь ҳолати бўйича амалга оширилади.

 

Обсуждение закрыто.