Қарзни бошқа шахсга ўтказиш ва қарзни ҳисобдан чиқариш

Савол: Бизнинг корхонамиз (шартли “А” корхона) бошқа корхонадан (шартли “Б” корхона) қарздорлиги мавжуд. Бизнинг корхонамизнинг ҳозирги кунда имконияти йўқлиги сабабли учинчи корхона (шартли “В” корхона) бизнинг қарзимиз учун тўғридан-тўғри “Б” корхонага қайтармаслик шарти билан (моддий ёрдам) пул тўлаб берса, ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 322-моддасига асосан “А” корхонанинг “В” корхонага қарздорликни ўтказиш зарур, чунки “В” корхона “А” корхонанинг қарз суммасини “Б” корхонага тўғридан-тўғри тўлайди. Фуқаролик Кодексининг 322-моддасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш тартиби тўлиқ ёритилган. Сўнгра, уни кредиторлик қарзни “А” корхонанинг “В” корхонага қарздорликни ҳисобдан чиқарамиз. Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга асосан кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисобланади.
Бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
“А” корхонада:
қарздорликни ўтказиш:
Дебет “Б” корхонага қарздорлик (6000-6990, 7000-7990)
Кредит “В” корхонага қарздорлик (6990).
Қарздорликни ҳисобдан чиқариш
Дебет “В” корхонага қарздорлик (6990)
Кредит 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”.
“Б” корхонада:
Қарздор ўзгариши:
Дебет “В” корхонадан дебиторлик қарздорлик (4000-4980, 0900)
Кредит “А” корхонадан дебиторлик қарздорлик (4000-4980, 0900).
Қарз тўланиши:
Дебет 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”
Кредит “В” корхонадан дебиторлик қарздорлик (4000-4980, 0900).
“В” корхонада:
қарздорликни ўтказиш:
Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар”
Кредит “Б” корхонага қарздорлик (6990).
Қарз тўланиши:
Дебет “Б” корхонага қарздорлик (6990)
Кредит 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”.

 

Обсуждение закрыто.