Соф фойдани тақсимлаш масаласи

Ушбу мақолада Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2015 йил 24 февралдаги 8 (1072)-сонида берилган савол-жавобга www.bhms.uz сайтининг муносабати билдирилади. Савол қуйидагича берилган:
Корхонамиз савдо фаолияти билан шуғулланувчи акциядорлик жамияти. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлик жамияти тасарруфидаги шўъба ва унитар корхоналарининг тақсимланмаган фойдасини қуйидагича тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди:

5% — жамият тасаруффидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма;
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ажратма;
Жамият бошқарувининг ҳисобрақамига:
15% — жамият акциядорларига дивиденд тўловлари учун ажратма;
3% — кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма;
4% — жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма.
Юқорида кўрсатилган ажратмалар ва уларнинг ишлатилишини жамият таркибидаги корхоналар ва жамият бошқаруви бухгалтерия ҳисоботларида , шунингдек солиқ оқибатлари ҳақида тушунтириш берсангиз.
Жавоб:
Саволингизга жавоб беришдан олдин унитар корхона қандай корхона ва у қандай ҳуқуқларга эга эканлиги билиб олишимиз зарур бўлади.
Маълумки, Фуқаролик кодексининг (ФК) 70-моддасида ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Шунингдек, ФК 67-моддасида агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Демак, ФКга асосан унитар ва шўъба корхоналарнинг 100 фоизлик эгаси АЖ ҳисобланади ва улар ўзларининг соф фойдаларини дивиденд солиғини ушламасдан АЖга ўтказазиб беришлари керак бўлади.
Ўз навбатида, АЖ ушбу соф фойдани корхонанинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур бўлган харажатларига сарфлайди ва қолган қисмини акциядорларга тақсимлаб бериш пайтида тўлов манбаидан 10 фоизлик миқдорда дивиденд солиғини ушлаб қолиши керак бўлади.
Мазкур операциялар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

5% — жамият тасаруффидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма:
Дебет 8710*
Кредит 8520
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасинин ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ажратма:
Дебет 8710*
Кредит 8520
Дебет 8520
Кредит 0820, 0710, 0110
15% — жамият акциядорларига дивиденд тўловлари учун ажратма: Дебет 8710
Кредит 6610
3% — кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма:
Дебет 8710
Кредит 8521
Дебет 8521
Кредит 6710
4% — жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма:
Дебет 8710
Кредит 8522
Дебет 8522
Кредит 5110

* Унитар корхона ушбу қабул қилган пулларни акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасида кўрсатилган мақсадлар учун сарфлайди.

Келтирилган савол ва жавобни ўрганиб, бухгалтерия қонунчилиги нуқтаи назаридан (солиқ оқибатларини ҳисобга олмаган ҳолда) бизнинг фикримиз қуйидагича:
Маълумки, Фуқаролик кодексининг (ФК) 70-моддасида ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Шунингдек, ФК 67-моддасида агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Демак, ФКга асосан унитар ва шўъба корхоналарнинг 100 фоизлик эгаси АЖ ҳисобланмайди. Тўғри, унитар корхоналарнинг 100 фоизлик эгаси АЖ ҳисобланади аммо шўъба корхонаси устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда улушга эга бўлади, бу эса 100 % эгаси деган эмас. Демак, бу ҳолатда АЖ шўъба корхонасининг устав фондида ва соф фойдасида қандайдир улушга эга.
Энди саволда келтирилган соф фойдани тақсимлашни кўриб чиқсак:
Бизнинг фикримизча, корхоналар соф фойдаси ёки тақсимланмаган фойда дивиденд сифатида таъсисчиларга ва захира фондига тақсимланиши мумкин. Демак, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида соф фойда қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
5% — жамият тасаруффидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма;
22% — жамият акциядорларига дивиденд тўловлари учун ажратма сифатида эмас, жамиятга, яъни таъсисчига дивиденд тўловлари учун ажратма деб ҳисоблаймиз (15%+3%+4%);
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантириш (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) корхона ихтиёрида қолдирилади.
Захира фондига ажратма қонунчиликда белгиланган ва 21-сонли БҲМСда 8520 “Резерв капитали (фонди)” счёти корхона томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланганлиги белгиланган.
Резерв капитали (фонди) маблағлари корхона зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга (жорий ҳисобот йилида фойда олинмаганлиги ёки фойда суммаси етарли бўлмаганлиги сабабли имтиёзли акцияларга дивидендлар ҳисоблаш учун) сарфланиши мумкин.
Резерв капитали (фонди)нинг шаклланиши 8520 “Резерв капитали (фонди)” счётининг кредитида 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Жамият бошқарувининг ҳисобрақамига унитар ёки шўъба корхоналар соф фойдасининг 22% тўлаб берилиши белгиланса, агарда бу соф фойданинг тақсимланиши бўлса бунинг барчаси дивиденд сифатида қаралиши керак, агарда 7%и бўйича тегишлича шартномалар (беғараз моддий ёрдам бўйича шартномалар) тузилган бўлса, бунда Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга асосан бу харажатлар (7%) унитар ёки шўъба корхоналар бухгалтерия ҳисобида бошқа операцион харажат сифатида тан олиниши керак, қолган 15%и дивиденд сифатида қаралади.
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ажратма;
Бизнинг фикримизча, соф фойданинг 73%и корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ажратилиши бу соф фойданинг тақсимланиши ҳисобланмайди. Моддий техникасси ривожлантиришда молиявий натижага борадиган харажатлар амалга оширилса, у Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга асосан акс эттирилиши зарур. Молиявий натижага бормайдиган, яъни активлашадиган (янги қурилиш, асосий воситаларни сотиб олиш, модернизация) харажатлар бўлса, бунда корхонанинг активлари камайиши холатлари юз бермайди. Бундан ташқари, корхона таъсисчисининг тақсимланмаган фойдага нисбатан ҳуқуқини йўқ қилиш, бизнинг фикримизча, нотўғри.

Мазкур операциялар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилиши зарур:

Унитар ёки шўъба корхоналар бухгалтерия ҳисобида (агарда 7% бўйича беғараз моддий ёрдам тўғрисида шартнома мавжуд бўлса):
5% — жамият тасаруффидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма:
Дебет 8710
Кредит 8520
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасинин ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ажратма:
Проводка берилмайди
15% — жамиятга, яъни таъсисчига дивиденд тўловлари учун ажратма:
Дебет 8710
Кредит 6610
3% — кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма:
Дебет 9430
Кредит 6990
4% — жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма:
Дебет 9430
Кредит 6990
Унитар ёки шўъба корхоналар бухгалтерия ҳисобида (агарда 7% бўйича беғараз моддий ёрдам тўғрисида шартнома мавжуд бўлмаса):
5% — жамият тасаруффидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма:
Дебет 8710
Кредит 8520
73% — корхоналарнинг моддий-техника базасинин ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларинин сотиб олиш) ўз ихтиёрида қолдирилади:
Проводка берилмайди
22% — жамиятга, яъни таъсисчига дивиденд тўловлари учун ажратма (15%+3%+4%):
Дебет 8710
Кредит 6610
АЖ бухгалтерия ҳисобида (агарда 7% бўйича беғараз моддий ёрдам тўғрисида шартнома мавжуд бўлса):
15% — жамиятга унитар ёки шўъба корхоналардан дивиденд тўловлари учун ажратма:
Дебет 4840
Кредит 9520
3% — кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма:
Дебет 4890
Кредит 9380
4% — жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма:
Дебет 4890
Кредит 9380
АЖ бухгалтерия ҳисобида (агарда 7% бўйича беғараз моддий ёрдам тўғрисида шартнома мавжуд бўлмаса):
22% — жамиятга унитар ёки шўъба корхоналардан дивиденд тўловлари учун ажратма:
Дебет 4840
Кредит 9520

 

Обсуждение закрыто.