Совға сертификати

      Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг (рус тилидаги) 2016 йил 27 сентябрдаги 39-сонида “Совға сертификатлари: тайёрлаш, ҳисобга олиш ва реализация қилиш” номли мақола чиқди. Мақолада совға сертификатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва реализация қилиш тартиби тўлиқ ёритишга харакат қилинган.
Бироқ, биз бу борада бошқача фикрга эгамиз.

Масалан, мақолада совға сертификатини корхонанинг ички ҳужжатлари асосида тайёрланиши ва у оммавий оферта орқали сотилиши келтирилган. Тайёрланиш тартиби ички ҳужжатлар асосида амалга оширилган ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби ҳам тўғри амалга оширилган. Аммо, унинг сотилиши борасида муаллиф совға сертификатини сотаётганини эсдан чиқарган, яъни бу опареция қуйидагича акс эттирган:
Дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
Кредит олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300).
Ваҳоланки, агарда совға сертификатини (алоҳида материал сифатида) сотаётган бўлса, у ҳолда бу опреция қуйидагича акс эттирилиши керак эди:
Дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
Кредит 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти;
Шу вақтнинг ўзида:
Дебет 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти;
Кредит 1090 “Бошқа материаллар” счёти.
Сўнгра ушбу опреациядан молиявий натижани аниқланади.
Бундан ташқари, совға сертификати тайёрловчидан қабул қилиб олинганда ҳисобдан чиқарилган эди. Демак, корхонада балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган совға сертификати бланкаси сотилаётган ҳисобланмоқда.

             Қолаверса, мақолада юридик шахслар ушбу совға сертификатини оммавий оферта орқали сотиб олиши мумкинлиги қанчалик тўғри, нима учун сотиб олувчи совға сертификатини материаллар таркибида ҳисобга олиши керак каби саволларга жавоблар келтирилмаган.
Бизнинг фикримизча, корхона юридик шахсларга олди-сотди шартномаси асосида маҳсулот ёки товарларини сотади ва ушбу шартнома доирасида операцияларни шартнома шартларига мувофиқ амалга ошириш ва шартнома доирасида ҳужжатлар айланиши тўғри ташкил қилиш мақсадида сертификатдан фойдаланиши мумкин. Сертификат маҳсулот ёки товарларни сотиб олувчининг харидорга олдиндан ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат вазифасини ўтайди. Демак, сотиб олувчи томонидан сотувчига бўнак тўланганда сотувчи бўнак тўланганлигини тасдиқловчи ва шартномада белгиланган маҳсулот ёки товарларни олишга асос бўлувчи сертификатни харидорга тақдим этади. Бунда ушбу сертификат тўланган бўнак суммаси доирасида маҳсулот ёки товарларни олишга асос бўлади. Ушбу ёндашув бўйича мақолада келтирилганидек — сертификатнинг тайёрланиши, унинг ҳисобдан чиқарилиши, шартнома доирасида бўнак олиш ва сертификат тақдим қилиш ҳамда маҳсулот, товар, хизмат ёки ишларни сотиб олувчига бериш операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тўғри бўлади.
Шунингдек, бизнинг фикримизча, сотиб олувчи сертификат олинганда мос равишда тўланган бўнак суммасини пул эквиваленти сифатида акс эттиради. Сертификатни ҳадя шартномаси асосида совға сифати берилганда эса активларни текинга бериш орқали ҳисобдан чиқариш сингари бухгалтерия ҳисобида акс эттиради.

 

Обсуждение закрыто.